Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:25

Трамп Эрондан тутқунликдаги АҚШ ватандошларини озод этишни талаб қилди


Президент Доналд Трамп
Президент Доналд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трампнинг огоҳлантиришича, Америка ватандошлари озод этилмас ва мамлакатларига қайтарилмас экан, Эрон "янги ва жиддий оқибатларга” рўбарў бўлади.

Трамп Эронни ўн йил муқаддам Эрон ҳудудида ғойиб бўлган Федерал Қидирув Бюросининг собиқ ходими Роберт Левинсон, бизнесмен Сиёмак Намозий ва унинг отаси Боқир ва “Эронда ноқонуний ушланган бошқа барча Америка ватандошлари”ни озод этишни талаб қилди.

Федерал Қидирув Бюросининг собиқ ходими Роберт Левинсон 2007 йилда Эроннинг Киш оролида 2007 йилда ғойиб бўлганди.

"Деярли қирқ йилдан буён Эрон ҳибсга ва гаровга олишлардан давлат сиёсати сифатида фойдаланди" дея баёнот берди Оқ Уй.

Ўтган ҳафта Принстон Университети тадқиқотчиси Шие Уанг Эронда жосуслик қилишда айбдор деб топилганди.

Эрон расмийларининг эълон қилишича, маҳкама Хитойда таваллуд топган АҚШ фуқароси Шие Уангни жосуслик қилгани учун 10 йилга озодликдан маҳрум этган.

XS
SM
MD
LG