Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:42

Киевда Порошенко билан Лукашенко ўртасида сўзлашувлар бошланди


Петро Порошенко и Александр Лукашенко
Петро Порошенко и Александр Лукашенко

Киевда Украина президенти Петро Порошенконинг Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан сўзлашувлари бошланди.

Украина президенти маъмурияти биноси олдида расмий учрашув маросими бўлиб ўтди. Сўзлашувлардан сўнг икки президент матбуот учун баёнот бериши айтилди.

Икки қўшни давлат раҳбарлари сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. Сўзлашувларда Донбассдаги можарони бартараф этиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Беларус президентининг Киевга сафари 14-20 сентябр кунлари ўтказилиши кутилаётган “Ғарб-2017” Россия-Беларус ҳарбий машқларига тайёргарлик фонида амалга ошди.

Москва билан Минск ўртасида ўтказиладиган ҳарбий машқлар Украина ҳамда Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо давлатларда ташвиш уйғотган.

XS
SM
MD
LG