Линклар

ФВВ вакили 3 кишининг ҳожатхонага тушиб ўлиши билан тугаган воқеани шарҳлади


"Энг оғир, инсон ҳаёти учун ўта оғир бўлган газ — ахлат гази ҳисобланади. Буни ёшу-қари бирдек билиши керак", — деган Спутник Ўзбекистон мухбирига Наманган вилояти ФВВ бошқармаси матбуот-хизмати вакиликуни кеча Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида бир телефон туфайли уч кишининг ўлими билан тугаган воқеани шарҳлаётиб.

Samsung-Galaxi-J7 телефонини хожатхонага тушириб юборган фуқаро Г. Мусабоева ёлланган ишчилар А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиевлардан ёрдам сўраган. Икки ишчи хожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан захарланиб, хушдан кетишган. Шундан сўнг аёл шифокорни чақиртирган. Ёлланма ишчиларни қутқариш учун хожатхона тубига тушаётиб, врач ҳам хушидан кетган.

Наманган вилояти ФВВ бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, шифокор ҳодиса жойида телефон эгаси бўлган аёлнинг ўзига ҳожатхонага тушиш мумкинмаслигини тушунтириши ва ўша жойнинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга хабар бериши керак эди.

"Доктор — ўқимишли, олий маълумотли одам нега бундай қилганига изоҳ бера олмаймиз. Ҳозир турли гап-сўзлар тарқаляпти, масалан, хожатхона ичига тушиб кетганлар пастдан туриб ёрдам сўрагани учун врач ҳам хожатхона ичига тушишга мажбур бўлган дейиляпти. Лекин бу шунчаки тахмин", — деб таъкидлаган ФВВ бошқармаси вакили.

XS
SM
MD
LG