Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:23

Нидерландияда Украина осмонида уриб туширилган МН17 рейси қурбонлари эсланмоқда


Бугун Нидерландияда 3 йил муқаддам Украина шарқи узра уриб туширилган учоқ йўловчилари эсланмоқда.

Амстердам шаҳрида ўтказилаётган хотира тадбирида мамлакат қироли Виллем-Александр ва қиролича Максима етакчилигидаги 2000 га яқин киши иштирок этмоқда.

2014 йилнинг 17 июлида MH17 рейси билан парвоз қилаётган Малайзияга қарашли йўловчи учоғи Украина шарқида отиб туширилиб, самолёт бортидаги 298 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган эди. Амстердамдан Куала-Лумпурга кетаётган йўловчиларнинг мутлақ кўпчилиги Нидерландия фуқаролари бўлган.

2015 йили Нидерландия терговчилари учоқ Россияда ишлаб чиқарилган “Бук” ракетаси билан уриб туширилган деган хулосага келган. Россия томони бу воқеага алоқаси йўқлигини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG