Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:21

Сирғали тумани ҳудудида жойлашган автомашина бозори кўчирилиши мумкин.


Сирғалидаги машина бозори
Сирғалидаги машина бозори

Бу ҳақда ҳукуматдаги ўз манбасига таяниб, 1news.uz нинг хабар қилишича, яқин вақт ичидабу борада якуний қарор қабул қилинади.

“Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Сирғали туманида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадларини кўзлайди. Туман ҳудудида жойлашган автомобиль бозори ортиқча тирбандликларга сабаб бўлиб, аҳолига қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларни ишлаб чиқди”, деб ёзди сайт.

Мазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 июль куни туманга ташрифи доирасида муҳокама қилинган.

Манбага кўра, Сирғали автомобиль бозорини Янгийўл ва Зангиота туманларидан бирига кўчириш вариантлари кўриб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG