Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:47

Тошкентда фоҳишахона фаолиятига йўл очиб берган ИИБ профилактика инспектори жазоланди


Тошкент шаҳри Миробод туманида профилактика инспектори сифатида фаолият юритиб келган Назиржон Усмонов жиноятларни қасддан яширгани, жиноятларга йўл очиб бергани ва расмий ҳужжатларни сохталаштиргани аниқланди (“Постда”, 8 июль). ИИБ инспектори ҳудуддаги жиноятларни қасддан яшириб, ноқонуний фаолиятга ҳомийлик йилган. Масалан, у ўзи назорат қилаётган ҳудуддаги хонадонлардан бирида фоҳишахона очилиши йўл очиб берган. Фуқаролардан бири фоҳиша аёл уни тўнагани ҳақида ариза берганида ҳам милиция нозири жиноятни яширган. Тергов жараёнида бошқа қонунбузарликлар ҳам аниқланган. “Мана шундай шарафли касбни танлаб, ички ишлар органи ходими деган номга доғ тушираётган, фуқаролар ўртасида обрў-эътиборини йўқотаётган Н.Усмонов кабиларга энди орамизда ўрин йўқ” деб ёзади ИИБ нашри. ИИБ нозирига қандай жазо тайинлангани маълум қилинмаган.

XS
SM
MD
LG