Линклар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар ва Сенати аъзолари Бухоро вилояти Қоракўл туманида табиатни муҳофаза қилишга доир қонунлар жиддий бузилган деган хулосага келди (“Жамият”, 7 июль). Хусусан, туманда саксовул, қандим, юлғун ва бошқа ёқилғибоп ўсимликлар талон-тарож этилган. Ўсимликларни йиғишда уларнинг ёши ва вегетация даври ҳисобга олинмаган. Қайта тикланишига имконият қолдирмасдан ўсимликларни илдизи билан кавлаб олиш одатий ҳолга айланган. Оқибатда ҳудуд ўрмон фондига жиддий зиён етказилган. Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Холбоевга кўра, вазиятнинг бундай жиддий тус олишига аҳолининг газ, кўмир билан таъминланмагани ва мутасаддиларнинг совуққонлиги сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG