Линклар

“Микрокредитбанк”нинг Хоразм вилояти Боғот тумани бўлими тўнаб кетилгани ҳудудда шов-шув бўлди (“Даракчи”, 13 июль). Кўп ўтмай банкдан 16 миллионни ўғирлаган шахс Боғот тумани ИИБ қўриқлаш бўлими ходими, ушбу муассасани қўриқлашга масъул бўлган Қодир Эшонов экани аниқланди. Қайд этилишича, Қ.Эшонов ИИБ ходимидан ҳеч ким шубҳаланмайди дея укаси Диёр Эшонов билан биргаликда мунтазам ўғирлик жиноятини содир этиб келган. Ака-ука Эшоновлар 2015-2016 йилларда 20 дан ошиқ ўғирлик жиноятини содир этгани хабар қилинган, аммо мазкур жиноятларга доир тафсилотлар очиқланмаган. Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди ҳукмига кўра, Қодир Эшонов 9 йил, укаси Диёр Эшонов 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

XS
SM
MD
LG