Линклар

Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?


Бундан буён ёш кадрларни танлашда уларнинг яқинлари судлангани тўғрисидаги маълумотларга аҳамият қаратилмайди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 июлда ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Озодликнинг Қурултой эшиттириши қатнашчилари Ўзбекистон президентининг 12 июль куни айтган “20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни “отаси қамалган”, “акаси қамалган”, деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз”, деган гапларини ноҳақ қамалганларни реабилитация қилиш йўлидаги илк қадам дейишди.

Эшиттиришда қатнашган собиқ сиëсий маҳкум¸ 22 йил қамоқда ўтириб чиққан Мурод Жўраев ва унинг хотини Холбека Жўраева сиëсий фаолияти учун қамалиб чиққан Нодира Ҳидоятовалар президентнинг бу ташаббусини «кечиккан адолат хабари» дея баҳолашди.

Мухолифатдаги «Бирлик» халқ ҳаракати партияси фаоли Акбарали Ориф бу ташаббус криминал дунë аъзолари қариндошларининг коррупция мақсадида ҳукуматга илдиз отишига чек қўйиш тадбирига ҳалал бермаслиги кераклигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG