Линклар

Олимлар Марсда ҳар қандай организм учун заҳарли моддалар борлигини аниқлади

Янги изланишлар Марс юзасида тирик организмлар учун хавфли бўлган моддалар мавжуд эканлигини аниқлади. Бу эса қизил сайёрада ҳаёт топишга бўлган умидни янада озайтиради.

Scientific Reports журналида ёзилишича, Эдинбург университети ходимлари Марс сатҳида топилган бирикмалар ва сайёрада озон қатламининг йўқлиги туфайли у ерда бактериялар яшай олмаслигини аниқлаган.

Лабораторияда тупроқда кўп учрайдиган Bacillus subtilis бактерияси Марсдаги ультрабинафша нурлар туфайли икки маротаба тез ҳалок бўлиши аниқланган.

Изланиш муаллифлари “Кузатишларимиз ҳозирги кунда Марс сатҳи ҳужайралар учун ўта хавфли эканлигини, бунинг сабабчиси оксидантлар, темир оксидлари, перхлоратлар ҳамда ультрабинафша иррадиация эканлигини кўрсатди”, дея хулоса қилишган.

XS
SM
MD
LG