Линклар

Меланома тери саратонининг энг оз учрайдиган аммо энг хавфли туридир. Кўпчилик меланомага қуёш сабабчи бўлади, деб ишонса-да, аслида касалликнинг асосий сабабчиси қуёшнинг ультрабинафша радиацияси эмас, балки генетикадир.

Мазкур касаллик кўпроқ тананинг қуёшдан ҳимояланган қисмларида учрайди. Меланомага яна кўпроқ қора танлилар ва осиёликлар чалинади.

Олимлар ҳисобларига кўра, меланомага чалинганларнинг атиги 10-15 фоизи қуёшда ҳаддан ташқари кўп юргани учун мазкур касалликка дучор бўлади.

Турли жисмоний, тарихий ҳамда генетик белгилар меланомага чалиниш хавфини оширади. Улар орасида қуйидагилар бордир:

  • Туғилгандан кейинги икки ҳафта ичида хол пайдо бўлиши
  • Аввал меланомага чалинганлик
  • Оила аъзолари орасида касалликка чалинганларнинг борлиги
  • Жуда кўп ёки типик бўлмаган холларнинг борлиги
  • Тукли холни олдириб ташлатганлик
  • Типик бўлмаган холларни олдириб ташлаганлик
  • Ўтмишда камида иккита холни олдириб ташлатганлик
  • Базалиома ва бошқа ҳужайра ракига чалинганлик
  • Қуёш туфайли юзага келган қуюқ сепкил
  • Касаллик ёки дори-дармон туфайли иммунитет пасайгани
  • Қизил сочлилик
  • Паркинсон касалига чалинганлик
  • Ёшликда бир неча марта қуёш ургани.
XS
SM
MD
LG