Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:54

А.Усмонов: “Туф сенга яна бир бор, Алексей Навалний!”


Миллиардер Алишер Усмонов янги чиқишида россиялик мухолифатчи Алексей Навалний билан баҳс-мунозарага киришмаслиги ва фақат суд орқали гаплашишини билдирди. Бундан олдинроқ Навалний уни юзма-юз баҳсда иштирок этиш ва саволларига жавоб беришни талаб қилган эди.

Россиялик олигарх, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Алексей Навалнийга яна бир бор жавоб қайтарди.

Бу видеомурожаат ҳам Усмоновга тегишли бўлган “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида, бизнесменнинг яқинда очилган саҳифасида эълон қилинди.

Гапни Алишер Бурхонович уни қўллаб-қувватлаган ва ҳатто ёмон сўзлар билан эслаган тингловчиларга раҳмат айтишдан бошлади.

- Мен учун ўша услубда гапириш, сизларга ҳақиқатни сўзлаш ва ўзимни ёлғон ва ҳақоратдан ҳимоялаш жуда муҳим эди. Алексей Навалнийдан эса мен баҳсга чорлашни эмас кечирим сўрашни кутаётган эдим. Бунинг ўрнига эса мен навбатдаги ҳақоратлар, ёлғон ва бир тийинга қиммат популизмни эшитдим, деди хафалигини яширмаган Усмонов.

Кейин Усмонов Навалнийни “ҳамма нарсани тортиб олиб, бўлишни ваъда қилган” Булгаковнинг “Ит юрак” асари қахрамони Полиграф Шариковга менгзади.

- Аммо Шариков, китобга кўра, оддий бесавод сафсатабоз бўлса, сен ундан ҳам узоққа борасан. Сен нафақат шунчаки сафсатабоз – сен олий маҳоратли ёлғончисан, деди Алишер Усмонов.

Рус тадбиркори Навалний таклиф этган онлайн баҳсдан воз кечди ва мунозара фақат судда бўлишини билдирди.

"Туф сенга яна бир бор”, дея якунлади навбатдаги чиқишини миллиардер Алишер Усмонов.

Бундан олдинроқ, Алишер Усмонов ўз видеомурожаатида мухолифат етакчиси Алексей Навалнийдан кечирим сўрашни талаб қилган эди. Асли ўзбекистонлик олигарх Коррупцияга қарши жамғарма (ФБК) асосчиси Алексей Навалнийни “жиноятчи”, “бесавод”, “аблаҳ” ва “омадсиз бизнесмен” деб атаган эди.

Олигархнинг арзига Коррупцияга қарши жамғарма томонидан эълон қилинган журналистик видеосуриштирув сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG