Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:23

Туркман полицияси трансгендер аёлни шарманда қилаётган видео интернетга чиқди


Туркман полицияси трансгендер аёлни шарманда қилаётган видео интернетга чиқди “Эркак киши бўла туриб, танангни пулга сотяпсанми? – деган овоз эшитилди кадр ортидан. – Мен билан ётасанми? Сенга 20 манат (6 доллар) бераман, – деб сўради ўша овоз. Ўзини Туркманистон полицияси деб иддао қилаётган сўроқ қилувчиларга “йўқ” деган жавоблар етарли бўлмайди. Полиция трансгендерлиги гумон қилинаётган аёлнинг олатига тепиш ва тилини бурро қилиб қўядиган жойга олиб бориш билан таҳдид қилади.

Унинг қайси жинсга мансублигини аниқлашни ўз ичига олган бебошлик ва шарманда қилишнинг бошқа кўринишлари 16 май куни Европада жойлашган Habartm.org вебсайтининг санаси номаълум 90 сониялик видеосида акс этди.

Туркман ҳокимият идоралари танқид қилинадиган материалларни туркман, рус ча инглиз тилларида доимий тарзда чоп қиладиган мустақил вебсайтнинг иддао қилишича, трансгендер аёлни тўрт нафар эркак полициячи Ашхободдаги полиция маҳкамаларидан бирида сўроқ қилган.

Тасвирга тушмаган сўроқ қилувчиларнинг титрлари русча ва инглизча берилган видеода саволлар бергани ва кулгани эшитилади. Узун кўк кийим кийиб, ялтироқ тақинчоқлар тақиб ва бошига рўмол ўраб олган аёлнинг юзидан ҳам хафа бўлаётгани, ҳам қўрқаётгани кўриниб турибди.

Сўроқнинг бир ўрнида аёлга жинсини исботлаш учун жинсий аъзосини кўрсатиш буюрилади.

“Яхшиси, унинг ечинтириб кўриш керак”, – дейди кадр ортидаги овоз.

Экран қорайиб, видео йўқолади ва ўша аёлга иштонини ечиш буюрилаётган саҳна пайдо бўлади.

У бўйсунади, аммо унга кўйлагини кўтариш ва турган жойида айланиб, эгилишна буйруқ берилади.

“У *@##" даги *@%* экан”, –дейди бир сўроқ қилувчи, бошқаси эса “Ҳаммаси тушунарли”, деб унинг гапига қўшилади ва ёзув тугайди.

“Озодлик” радиоси видеонинг ҳақиқийлигини мустақил равишда тасдиқлай олмайди. Habartm.org вебсайти мутасаддиларининг айтишича, у эълон қилиш учун “юборилган”, бошқа ҳеч қандай тафсилот берилмаган.

Дунёнинг энг шафқатсиз давлатларидан бири, инсон ҳуқуқлари аянчли аҳволда экани билан ном қозонган Туркманистон узоқ вақтдан бери ноанъанавий жинс вакилларига зулм қилаётгани учун танқид қилиниб келади.

Туркманистоннинг жиноят қонунларига кўра, гомосексуализм эркакларнинг ўзаро жинсий алоқаси деб ҳисобланади ва икки йилгача қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Human Rights Watch ташкилотига кўра, “кенг тарқалган таассуб бесоқолбозликни Туркманистондаги ҳам тиббиёт муассасалари, ҳам суд ҳокимияти касаллик деб қарашга сабаб бўлмоқда”.

Туркманистон ҳукумати БМТ Инсон ҳуқуқлари идорасининг бесоқолбозликни жиноят деб ҳисобламаслик тўғрисидаги даъватларини рад этиб келади ва бундай қилиш туркман маданиятига тўғри келмайди, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG