Линклар

Афғонистонда полиция ходими ўзининг 5 ҳамкасбини отиб ўлдирди.


Расмийларга кўра, воқеа мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятида содир бўлган.

Полиция ходими ухлаб ётган ҳамкасбларига ҳужум қилган. Вилоят ҳокимияти вакилининг айтишича, ҳужум қурбонлари аввалига заҳарланган, сўнг отиб ташланган.

Ҳокимият вакилига кўра, ҳужумни амалга оширган полиция ходими ўлдирилганларнинг қуролларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади. Покистон билан чегарадош Нангарҳор вилоятида “Ислом давлати” экстремистик ташкилотининг қуролли гуруҳлари ҳамда Толибон жангарилари фаол.

Бундан 2 кун муқаддам – 17 май куни вилоят маркази - Жалолобод шаҳридаги телемарказга 4 киши бостириб кирган, телемарказ қўриқчилари билан бўлган отишмада 10 киши ҳалок бўлган эди. Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремистик ташкилоти ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG