Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:11

Андижонда энг йирик “обналчи”лардан бири қўлга олинди


Андижон вилояти Асака туманида ойликлари пластик картага ўтказиладиганларнинг пул маблағларини 18 фоиз “хизмат ҳақи” эвазига нақдлаштириб бериш билан шуғулланган йирик “обналчи”лардан бири қўлга олинди. Асака туман прокуратурасидаги Озодлик манбасига кўра, ўтган ҳафтада қўлга олинган шахс андижонликлар орасида танилган, озиқ-овқат дўконлари тармоғининг эгаси бўлган тадбиркордир.

Исми Озодликка маълум тадбиркорнинг Асака туманида "хўжакўрсинга озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари очиб, аслида пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириб бериш тармоғини йўлга қўйган"и иддао қилинмоқда.

Тадбиркорнинг озиқ-овқат дўконларидан бири текширилганида. у ерда бошқа фирмаларга тегишли бўлган 4 та тўлов терминали ҳамда 110 миллион сўм миқддорида нақд пул топилиб, мусодара этилган.

“Бу терминаллардан пластик карталардан пул ечиб олиш ва нақдлаштириш ноқонуний амаллари бажарилган деган тахмин бор. Ҳозир бу текширилмоқда”, - деди прокуратурадаги манба.

"Обналчилик" - кенг тарқалган "ҳунар"

Ойликлари пластик картага ўтказилган ўзбекистонликлар банкоматларда пул йўқлиги боис, пулини махсус тужжорларга ҳақ бериб, нақдга айлантирмоқда.

Тужжорлар эса ўз хизмати учун пластик картадан чиқариб олинган умумий сумманинг 15-20 фоизи миқдорида “ҳақ” олади.

Андижонлик тадбикор Бунёдбек нақд пул йўқлиги сабаб ноқонуний “обналичка” фаолияти билан шуғулланувчилар мамлакат бўйлаб қўзиқориндай кўпайганини айтади.

- Нақд пул йўқлиги ва ойлик-пенсиялар фақат пластикка ўтказиб берилаётгани сабабли ноқонуний обналчилик билан шуғулланувчилар кўпайди. Нафақахўр пластик картасидан 100 минг сўм чиқариб олиш учун обналчиларга боради. Обналчи терминали орқали картасидан 120 минг ечиб олади, қўлига эса 100 минг нақд беради. Чунки, унинг бошқа чораси йўқ. Пластикка керакли нарсасини бозордан сотиб ололмайди. Кунига миллионлаб пул обналчиларнинг қўлида айланяпти. Бу ноқонуний фаолият ойлик ва нафақалар нақд бериладиган бўлсагина йўқолади, - дейди Бунёдбек.

Ўзбекистонда нақд пул тақчиллиги йил сайин кучаймоқда – давлат ғазнасидан ойлик¸ пенсия¸ болалар ва ногиронлик нафақалари оладиганлар улар хоҳламасалар ҳам пуллари юз фоиз пластик карточкасига тушириб бериляпти.

Лекин, ойлик ва нафақалари пластик карталарига туширилганлар бозорга бориб егулик ҳарид қилолмайди.

Кўп жойда нақд пул сўрайди

Пластик картага сотилаëтган молларга нақд пулда сотилганидан кўпроқ нарх қўйилгани билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов республикадаги барча раҳбарларга пластик картага сотаëтганда қиммат нарх белгилаш каби ҳолатларга барҳам беришни талаб қилганди.

Озодлик тасарруфида нусхаси мавжуд бўлган бу телеграммада “Пластик картани тўлов учун қабул қилишдан бош тортган” ходимлар ва “Пластик карта орқали ҳисоб-китоб қилишда нақд пулга нисбатан 20-25 фоизга қиммат ҳақ талаб қилаëтган” шахслар жазоланиши айтилади.

Телеграммада пластик карта “обнали” билан шуғулланаëтган ва пластик картага сотиладиган молга қиммат нарх қўйган хўжалик субъектлари текширилиб “прокуратура идораларига тақдим қилиниши” талаб қилинади.
Телеграммада пластик карта “обнали” билан шуғулланаëтган ва пластик картага сотиладиган молга қиммат нарх қўйган хўжалик субъектлари текширилиб “прокуратура идораларига тақдим қилиниши” талаб қилинади.

Ҳукумат бозорлардаги савдогарлардан ҳам терминаллар ўрнатиш ва пластик карталарга ҳам савдо қилишни талаб қилган.

Аммо шунга қарамасдан республикадаги улгуржи бозорлар фақат нақд пул билан савдо қилишда давом этаëтгани кузатилади.

XS
SM
MD
LG