Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:49

РБК: Усмоновнинг Навалний устидан арзи Кремль билан келишилган


Алишер Усмонов ва Алексей Навалний

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаб мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний устидан судга арзи Кремль билан келишилган. Бу ҳақда РБК нашри миллиардернинг вакилига таяниб хабар қилди.

Усмоновнинг вакили бошқа тафсилотларни айтмаган, лекин унинг айтишича, Навалнийга видеомурожаати Алишер Усмоновнинг шахсий ташаббуси билан ёзилган.

Алексей Навалний пайшанба куни Усмоновнинг баёнотларига жавоб беражагини айтди. У миллиардернинг сўзларини ўзига нисбатан таҳдид сифатида баҳолади.

Усмоновнинг Навалний устидан ёзган аризаси юзасидан суд мажлиси 30 майга белгилангани айтилди. Пайшанба куни судлов олди тайёргарлигида томонлар ярашиш келишувини рад этди.

Усмоновнинг арзига Навалний бошқарадиган Коррупцияга қарши жамғарма томонидан эълон қилинган журналистик видеосуриштирув сабаб бўлган.

“У сизга Димон эмас!” видеосида, жумладан, Усмонов Медведевга алоқадор "Соцгоспроект" фондига Москванинг энг қиммат - Рублевский шоссесида қиймати 5 миллиард рублга тенг ер ва уй ҳадя қилгани таъкидланади. Фонд лавҳасида таъкидланишича, "Соцпроект" назорат кенгашининг раиси Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг курсдоши Илья Елисеевдир.

XS
SM
MD
LG