Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:51

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматига кўра, зиёрат муддати 10 кунни ташкил этади, "Умра-2017" Рамазон мавсуми зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш ишлари 13 июнидан 29 июнига қадар давом этади.

Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 4 нафар ишчи гуруҳи аъзоси, 13 нафар гуруҳ раҳбари, 3 нафар шифокор ҳамда 2 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида кузатиш ва кутиб олиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.


XS
SM
MD
LG