Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:52

Эронда президент сайлови ўтмоқда


Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний (ч) ва консерватор сиёсатчи Иброҳим Раисий (ў).

Бугун Эронда президент сайлови бўлиб ўтади. Давлат раҳбари лавозимига тўрт номзод даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида амалдаги президент Ҳасан Руҳоний ҳамда консерватор ва собиқ прокурор Иброҳим Раисий кўпроқ овоз олиши мумкин бўлган номзодлар сифатида қаралаяпти.

Либерал қарашларга эга деб билинган Руҳоний 81 миллионлик аҳолига Ғарб билан ҳамкорликни давом эттириш ва ватандошларга янада кўпроқ эркинликлар беришни ваъда қилмоқда.

Иброҳим Раисий Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ишончли кишиси бўлиб ҳисобланади. Хоманаий Эронда энг катта сиёсий, ҳарбий ва диний ҳокимиятга эга шахсдир.

Жума куни журналистлар олдида қилган чиқиши чоғида Иброҳим Раисий Эроннинг сайлов тизими тўғрисида гапиараркан, "Бизда одамларнинг овоз бериши шунчки бир таомил эмас, балки реал сайловдир", деди.

XS
SM
MD
LG