Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:53

Эрдўғоннинг қўриқчилари Вашингтонда намойишчиларни калтаклади


Вашингтонда Туркия президентининг қўриқчилари намойишчиларни калтаклади. Оқибатда тўққиз одам жабрланди. Улардан бирининг аҳволи оғир. Эрдўғонга қарши намойишлар сешанба куни Туркия элчисининг Вашингтондаги қароргоҳи олдида бўлди. Норозилар “Яшасин Курдистон!”, “Эрдўғон террорчи” деб бақиришди. Элчихона олдига Туркия президенти тарафдорлари ҳам йиғилди. Полиция тўқнашув рўй бериши олдини ололмади. Тўқнашувларга Эрдўғон қўриқчилари ҳам аралашди. Президент Эрдўғон бу пайтда элчихона биносида бўлган.

XS
SM
MD
LG