Линклар

Toyota 1 ярим йилдан сўнг учадиган автомашина ишлаб чиқара бошлайди


Toyota автомашиналарни ҳозирча қанотсиз чиқармоқда.

Япониянинг Toyota автоконцерни 2019 йилнинг январигача учадиган автомашина ишлаб чиқаради.

NHK телекомпаниясига таяниб, Новости агентлигининг хабар қилишича, Toyota ширкати парвоз қила оладиган автомашинани ясаш тадқиқотларига 3 йил давомида 42 млн. иен (тақрибан 370 минг доллар) сарфлайди.

Пилотсиз учадиган дронларни ясаш принципида қуриладиган учувчи автомашинанинг тўрттатомонида иккитадан, ҳаммаси бўлиб саккизта қаноти бўлади.

Режага кўра, ҳайдовчи тушган учар машинанинг биринчи парвози 2019 йилнинг январида амалга оширилади.

2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада машъали учар машинадан туриб ёқилади.

XS
SM
MD
LG