Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:18

Ўзбек бозори ўрнига гипермаркет қуришдан кимга фойда бор?


Бозор Мен нечун севаман Ўзбекистонни
Бозор Мен нечун севаман Ўзбекистонни

2017-2019 йиллар ичида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва улар ўрнига замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон президентининг қарори ортидан Озодликка шикоятлар кўплаб шикоятлар келди. Улар асосан бозор бузилгани ортидан иши касод бўлган тадбиркорлар арз-додидан иборат.

"Қашқадарё вилояти Косон туманида жойлашган "Косон деҳқон бозори" бузиб ташланмоқда. Дўкондорлар 8000 доллардан дўкон учун тўлаган эди. Ҳозир эса, бузиб ташлашмоқда. Тадбиркорлар норози. Бу вилоятдаги энг кўркам бозор эди," дея шикоят қилди қашқадарëлик тужжорлардан бири.

Унинг ортидан Самарқанддаги деҳқон бозори бузилиши ортидан юзлаб одам ишсиз қолгани ҳақида Озодликда мақола чиқди.

Ўтган ҳафта бухороликларнинг Озодликка билдиришича¸ 1 майга келиб¸ шаҳар марказидаги энг гавжум бозор "Суриянинг бомбаланган шаҳарларига ўхшаб қолган".

Озодликнинг Қурултой эшиттириши қатнашчилари "Гипермаркет қуриб, мамлакатни замонавий қиламан, деган истак ортидан Ўзбекистонни дунëга жозибали қилиб турган миллий бозорлар йўқ қилиниши мақсадга мувофиқ эмас" деб топишди.

Президент қарорида айтилишича¸ "аксарият деҳқон бозорларида хавфсизлик чоралари, хусусан, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари тўлиқ инобатга олинмаганлигини" улар ўрнида "тўрт типдаги гипермаркет, супермаркет ва минимаркетлар кўринишидаги замонавий савдо мажмуалари" қурилишини тақозо қилган.

Қурултойда иштирок қилган андижонлик тадбиркор Икромбекга кўра¸ "Андижондаги бузилаëтган бозор эстетик ва санитария жиҳатдан қусурсиз бўлган".

"Бу бозорнинг битта айби унинг бозорлигидами?" - деб савол қўйди у.

Унга кўра¸ гипермаркет ва супермаркетлар қурилиши пировардида нархлар ошишига олиб келади.

Эшиттиришда қатнашган туризм ширкати вакили "Ўзбекистондаги бозорлар йўқотилиши ортидан туристларнинг қизиқиши камаяди" деган фикрни билдирди:

- Швейцария ва Франциядан келадиган сайëҳни гипермаркет билан ҳайрон қолдира олмайсиз¸ уларга шарқ бозори керак¸ деди сайёҳлик ширкати вакили.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG