Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:47

PORTAL: "Йигитимни қайтаришга ёрдам беринг!"


Президент порталига бошида одамлар жиддий муаммо ва шикоятлари билан мурожаат қилган бўлса, бугунга келиб, ижтимоий, иқтисодий мазмундаги аризалар қаторидан майда муаммолар ҳам ўрин олаётгани шикоятларга сабаб бўлаяпти. Портал масъуллари Фейсбук орқали одамларни майда муаммоларни жойлардаги "Халқ қабулхоналари"га йўллашни таклиф қилди. Портал ходимлари баъзида ҳажвга сабаб бўладиган, кулгили аризаларни тармоқларга сиздириб келмоқда.

Шулардан бири чироқчилик қизнинг севган йигитини қайтаришда ёрдам сўраб ёзган аризасидир.

Президент порталиги 5 май куни телефон орқали мурожаат қилган чироқчилик қиз Эрали исмли йигит билан севишгани, йигитунга уйланишни ваъда қилгани ҳақида ёзади. Севгилиси ташлаб кетгач, Чироқчи туман прокуратурасига мурожаат қилгани, лекин натижа бўлмаганини ёзган қиз президент порталидан ёрдам сўрайди:

"Сиздан илтимосим аризамни инобатга олиб, Эралини менга уйланишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман".

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG