Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:55

Россиядаги "Жонга тегди" акциясида 200 намойишчи ҳибс этилди


29 апрель куни Россиянинг 32 та шаҳрида ўтган "Жонга тегди" номли аксилпутин намойишларида жами 200 атрофидаги намойишчи ҳибсга олинди.

Биргина Санкт Петербург шаҳрида 103 намойишчи ушланди. Москвада ҳибсга олиш ҳолатлари кузатилмади.

Намойишлардан уч кун аввал Россия расмийлари уларни уюштираётган “Очиқ Россия” ташкилотини тақиқлаган эди.

Cобиқ олигарх Михаил Ходорковский асос солган ташкилотни Россия бош прокурори “номақбул” ташкилотлар сафига киритиб, унинг Россияда фаолият кўрсатишига чек қўйган эди.

“Очиқ Россия” ташкилоти тақиққа қарамасдан намойишларни бекор қилмади.

Ходорковский намойишлар муваффақиятли ўтганини таъкидлади.

Москва расмийлари намойишларни ноқонуний деб атади.

Қачонлардир Россиянинг энг бадавлат олигархи бўлган Ходорковсий 10 йил Россия қамоғида ўтирган. Кўпчилик унга қўйилган солиқ тўламаслик ва бошқа айбловлар сиёсий уйдирма эканлигига ишонади.

XS
SM
MD
LG