Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

Туркияда яна 4000 давлат мулозими ишдан ҳайдалди


Туркияда гуланчи сифатида гумонланган 40 мингдан кўпроқ одам қўлга олинган, 120 минг одам ишдан бўшатилган.
Туркияда гуланчи сифатида гумонланган 40 мингдан кўпроқ одам қўлга олинган, 120 минг одам ишдан бўшатилган.

Туркияда шанба куни давлат хизматида ишлайдиган 3900дан зиёд мулозим ишдан ҳайдалди. Улар орасида ҳарбийлар ҳам бор.

Official Gazette маълумотига кўра, ишдан ҳайдалганларнинг 1100 нафари адлия вазирлиги ходимлари, 480 нафари ўқитувчи ва илмий ходимлар, 200дан зиёди диний ишлар вазирлиги ишчиларидир.

Бундан аввал Туркияда гуланчи сифатида гумонланган 40 мингдан кўпроқ одам қўлга олинган, 120 минг одам ишдан бўшатилган эди.

Жумладан, 26 апрель куни мингдан ортиқ одам қамоққа олинди ва 3 224 одамни қамоққа олиш учун ордер берилди. Уларнинг барчаси АҚШда яшаётган уламо Фатҳуллоҳ Гулан билан алоқа қилганликда айбланмоқда.

Анқара Фатҳуллоҳ Гуланни 2016 йил июлида муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришига урунишнинг асосий ташкилотчиси сифатида айблаб келади. Гулан бу айбловларни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG