Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:33

"Одноклассники" тармоғидан 2¸1 миллион ўзбекистонлик фойдаланади


"Одноклассники" ижтимоий тармоғининг ишбилармонликни ривожлантириш бўйича бошқарувчиси Алексей Кашеваровнинг Тошкентда ўтказилган ажнуманда билдиришича¸ ўзбекистонликлар бу тармоқ фойдаланувчилари рўйхатида 4-ўринда.

"Одно"даги 2¸1 миллиондан ошиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг 72 фоизини эркаклар ташкил этади.

Интернетда маркетинг ва тарғибот қилишни ривожлантириш масалалари бўйича анжуманда қатнашган Алексей Кашеваров келтирган рақамларга кўра¸ "Одноклассники" тармоғидан кунига 750 мингдан ортиқ одам фойдаланади; ўзбекистонлик "одночи"ларнинг асосий қисмини 18-35 ёшдагилар ташкил этади.

2006 йилда ишга тушган "Одноклассники" Россиядаги йирик mail.ru гуруҳининг таркибий қисми ва асосан постсовет тилидаги русийзабонлар орасида оммалашган.

XS
SM
MD
LG