Линклар

4 яшар ўғлини $14000 га сотишга уринган аёл ушланди


Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ўзининг 4 ёшли ўғлини сотишга уринган аёлни қўлга олди.

Шаҳар ИИБдаги манбасига таяниб,хабар қилган Sputnik.uzга кўра, аёл пулни олаётган вақтида ушланган. У ўз фарзанди учун 14,1 минг доллар сўраган.

Сўроқ вақтида у боласини сотиб, унинг пулига Тошкентдан бир хонали уй олмоқчи бўлганлигини маълум қилди. Аёл Қашқадарё вилоятидан эканлиги аниқланди. Ун устидан Жиноят кодексининг одам савдоси моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳозирда аёлнинг фарзанди Тошкент шаҳар ИИБ қошидаги реабилитация марказида мутахассислар қарамоғида. Боланинг кейинги тақдири ҳозирча аниқ эмас, лекин одатда фарзандлар бундайлар қарамоғида қолдирилмайди, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилишади. Болани аёлнинг қариндошлари асраб олишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмас", - деган пойтахт ИИБ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

XS
SM
MD
LG