Линклар

Қозоғистон шимолидаги бир қатор минтақаларда сув тошқини оқибатида юзлаб бинолар яроқсиз аҳволга келди, бунинг ортидан минглаб одамлар бошқа ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

Аҳоли сув тошқини оқибатида 6 одам ҳалок бўлганини айтмоқда, бироқ расмийлар табиий офат натижасида одамлар ўлмаганини маълум қилаётир.

20 апрель куни Шимолий Қозоғистон вилояти расмийлари сув омборида сув даражаси белгиланган меъёрдан уч метрга кўтарилганини билдирди.

Қозоғистондаги Ақмола¸ Павлодар¸ Қўстанай¸ Қарағанда каби қатор вилоятларда 19 апрель куни рўй берган кучли сув тошқини оқибатида 2000 дан ошиқ бино бузилган¸ минглаб одам эвакуация қилинган.

XS
SM
MD
LG