Линклар

2016 йилда 4518 нафар ходим, шундан 966 нафар ходим салбий ҳолатларга кўра ички ишлар идораларидан бўшатилган. Улардан аксарияти порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган.

Бу маълумотни Президент Мирзиёев 9 февраль куни ўтказган селектор йиғилишида очиқлаган эди.

Фикрини давом эттирар экан, давлат раҳбари “Бундай ҳолатда аҳоли орасида ички ишлар ходими обрўсини қандай қилиб ошириш мумкин? Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак?” – деган эди.

Қонун ҳимоячиларининг ўзлари жиноят қурбони бўлсачи? Бу ҳолатда улар дардини кимга айтиши керак?

Бу OzodMikrofon эшиттиришига мурожаат қилган ўртачирчиқлик милиция ходимининг айтганлари замиридаги саволдир.

Тошкент вилоят, Ўртачирчиқ туман, Қорасув қишлоғида яшовчи собиқ милиция ходими “ҳам калтак еб, ҳам ишдан бўшатилгани алам қилаётгани” учун Озодликка бундан 3 йил муқаддам содир бўлган воқеани айтиб берди.

“Бозордаги мафия”, “милиционерлар қўрқадиган тарозибон”, “4 минг долларлик пора”, “Президент порталига ёзилган аризалар” – булар қарийб ярим соатлик суҳбатдаги калит тушунчалардир.

Аввалига исм-фамилиясини тўлиқ айтган собиқ милиция ходими суҳбат якунига етгач, исмини айтмаслигимизни сўради.

Суҳбатни тингланг.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG