Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:18

Самарқандга Наврўзгача трамвайлар қайтади


Президент Мирзиëев Самарқандга қайтган янги трамвайлардан бирида шаҳар кезди.
Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Муваққат президент

5 октябрь куни Шавкат Мирзиëев самарқандликларга 1973 йилда олиб ташланган трамвай қатновини қайта тиклашни ваъда қилди.

Бажарилди
15 апрелдан Самарқандда трамвай қатнай бошлади

5 октябрь куни Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи¸ президентликка номзод сифатида Самарқандга қилган сафари давомида Шавкат Мирзиëев шаҳарликларга трамвай қатновини 2017 йил Наврўзига қадар қайта йўлга қўйишни ваъда қилди.

Мирзиëев¸ трамвайни экологик жиҳатдан тоза¸ шаҳар аҳолиси учун қулай транспорт сифатида мақтаб¸ Самарқандда 1947 йилда биринчи марта қатнай бошлаган¸ аммо 1973 йилда олиб ташланган бу транспорт қатновини қайта йўлга қўйишни топширди.

2017 йилнинг январь ойида "Ўзбекистон темир йўллари" ширкати Самарқандда тўртта йўналишда умумий узунлиги 34¸8 километрлик трамвай тармоғи жадаллик билан қурилаëтганини эълон қилди.

"Жадаллик билан қурилган бу трамвай йўлидаги илк қатнов¸ Наврўздан бир ойча кечикиб¸ 15 апрель куни президент Шавкат Мирзиëевнинг Самарқандга қилган навбатдаги сафари давомида йўлга қўйилди.

Маҳаллий телеканаллар ва ахборот воситалари президентнинг Самарқанда қайтарилган трамвайнинг илк йўловчиси бўлганини намойиш қилди.

"Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Самарқанд шаҳрида Темирйўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари "Тарих музейи" бекатидан "Темир йўл вокзали" бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борди"¸
деб ëзди ЎзА.

Йиллардан бери электр тақчиллигини бошдан кечириб келаëтган Самарқанддаги трамвай қатновини таъминлаш мақсадида¸ расмий хабарга кўра¸ "икки томонлама қатновга мўлжалланган йўлда электр билан таъминловчи тўртта подстанция ва битта депо қурилган".

Айтилишича¸ Самарқанд Темир йўл вокзали билан Сартепа оралиғидаги 7,2 километрлик йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади¸ умумиятла тўрт йўналишда 20 трамвай қатнови йўлга қўйилади.

Яқин келажакда Темир йўл вокзали – Сиёб деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай қатновининг йўлга қўйилиши белгиланган.

2011 йили Ўзбекистон Чехиядан умумий қиммати 20 миллион долларлик трамвай сотиб олишга оид келишув имзолаган эди.

2016 йилга келиб трамвай қатновига эга ягона шаҳар Тошкентдан бу транспорт воситаси бутунлай олиб ташланиши ортидан¸ чех трамвайлари тақдири мавҳум қолаëтган эди.

Озодликка маълум бўлишича¸ Тошкентдан қувилган бу трамвайлар ўз йўлини Шавкат Мирзиëев ташаббуси билан Самарқандда топди.

XS
SM
MD
LG