Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:31

Ўзбек тадбиркорлари қовурилган KFC-жўжани KFFC-жўжага айлантириб сотаяпти


Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев McDonalds, KFC, Burger King, Starbucks каби жаҳонга машҳур ресторан ва қаҳвахоналар тармоқларини мамлакатга таклиф этиш учун уларнинг франчайзинг муассасаларига имтиёзлар таклиф этаётган бир пайтда ўзбек тадбиркорлари шу брендларга ўхшаш, уларнинг андозаси асосида тамаддихоналарни очишга улгуришди.

Шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида McDonalds, KFC, Burger King ва бошқа жаҳонга машҳур ресторанлар ва қаҳвахоналар тармоқлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида савдодан тушган маблағлардан франчайзинг хизматлари учун талаб этиладиган суммалар конвертация қилиб берилиши айтилганди.​

Ўзбекистоннинг Тошкент ва бошқа шаҳарларида эса сўнгги ойларда машҳур фастфуд ошхона ва қаҳвахоналар номларини эслатувчи KFFC, KFS, CFC ёки Starbox, King Burger тамаддихоналари очилди.

Бир қарашда бу кафелар жаҳонга машхур KFC, Burger King, Starbucks брендларига ўхшаб кетади, лекин эгаларининг айтишича, улар очган тамаддихоналарнинг бу брендларга мутлақо алоқаси йўқ.

Тошкентнинг Беруний даҳасида очилган KFFC жўжахонаси пештоғида машхур KFC (Kentucky Fried Chicken – Кетуккининг қовурилган жўжалари) бренди асосчиси, америкалик рецептор Харланд Сандерсга ўхшаш ўзбек дўпписи кийган одамнинг сурати ҳам бор.

Тошкентнинг Беруний даҳасида очилган KFFC жўжахонаси.
Тошкентнинг Беруний даҳасида очилган KFFC жўжахонаси.

- Уни брендини олиш қимматроқ экан-да, шунинг учун битта ҳарф қўшиб KFFC қилдик, дўппини ҳам қўшдик. Уларда KFC бизда KFFC, бренд бошқача, лекин мазаси ўша, 98 фоиз ўша рецепт, - дейди Тошкентнинг Беруний даҳасида жойлашган KFFC тамаддихонаси эгаларидан бири.

Фарғонанинг Қўқон шаҳрида очилган жўжахона эгалари эса машхур бренд ҳарфларини ўзгартириб ўтиришмади, KFC деб номлаб қўяқолишди.

Қўқондаги жўжахона эгасининг Озодликка айтишича, KFC бу Kokand Fried Chicken (Қўқоннинг қовурилган жўжалари) сўзи қисқартмасидир.
Қўқондаги жўжахона эгасининг Озодликка айтишича, KFC бу Kokand Fried Chicken (Қўқоннинг қовурилган жўжалари) сўзи қисқартмасидир.

Қўқоннинг Абу Тайиб Ҳўқандий мавзеидаги жўжахона эгасининг Озодликка айтишича, KFC бу Kokand Fried Chicken (Қўқоннинг қовурилган жўжалари) сўзи қисқартмасидир.

- Бизники Қўқонники ака, ўзимизда етиштирилган товуқлар. Ҳар хили бор, лаҳими бор, қанот бор, оёғи бор. Уйга доставка ҳам қиламиз. Қизиқиш катта, бир еган одам яна келяпти, - дейди Қўқондаги KFC тамаддихонаси эгаси.

KFC ёзувини Хоразмнинг Урганч шаҳрида очилган “Тўмарис” гипермаркети фудкортидаги ресторанларнинг бири пештоғида ҳам кўриш мумкин.

“Тўмарис” гипермаркети фудкортидаги ресторанларнинг бири пештоғида товуқни суратини, пастида эса KFC ёзувини кўриш мумкин.
“Тўмарис” гипермаркети фудкортидаги ресторанларнинг бири пештоғида товуқни суратини, пастида эса KFC ёзувини кўриш мумкин.

- Бизники Американи KFCси эмас, ўзимизники. Кўпчилик шуни хоҳлаяпти, очдик, - дейди ресторан ошпази.

Тошкентнинг "Мегапланет"идаги CFC жўжахонаси.
Тошкентнинг "Мегапланет"идаги CFC жўжахонаси.

Facebook тармоғидаги Bring KFC to Uzbekistan гуруҳи аъзоларидан бири Ҳуршида KFC, Burger King, Starbucks каби каҳвахоналарнинг Ўзбекистонда очилишини жуда истаётганини айтади.

- Мен Германияда ўқиганман, у ерда KFCнинг қовурилган жўжаларини, айниқса товуқ қанотларини яхши кўриб қолганман. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам очилишини истаймиз ва Facebook да шундай гуруҳни туздик, - дейди Ҳуршида.

Тўрт йил аввал Тошкентда KFC ва Starbucks брендлари сурати туширилган ва ёнига уч тилда “Тез кунда”, “Скоро”, “Coming soon” деган ёзув ёзилган баннерлар пайдо бўлган эди.

Тошкентда KFC ва Starbucks брендлари сурати туширилган ва ёнига уч тилда“Тез кунда”, “Скоро”, “Coming soon” деган ёзув ёзилган баннерлар.
Тошкентда KFC ва Starbucks брендлари сурати туширилган ва ёнига уч тилда“Тез кунда”, “Скоро”, “Coming soon” деган ёзув ёзилган баннерлар.

Лекин, ҳақиқий KFC (Kentucky Fried Chicken) тамаддихонаси Ўзбекистонда очилмаган.

Тошкентда KFC ва Starbucks брендлари сурати туширилган ва ёнига уч тилда“Тез кунда”, “Скоро”, “Coming soon” деган ёзув ёзилган баннерлар.
Тошкентда KFC ва Starbucks брендлари сурати туширилган ва ёнига уч тилда“Тез кунда”, “Скоро”, “Coming soon” деган ёзув ёзилган баннерлар.

McDonalds, Burger King, KFC, Starbucks кабилар тез овқатланиш ресторанлари ҳисобланади.

Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида АҚШнинг Кентукки штати Корбин шаҳрида америкалик тадбиркор Харланд Сандерс асос солган KFC тамаддихоналари тармоғи бугунги кунда 125дан ортиқ мамлакатга ёйилган, 20 мингга яқин фастфуд ресторани бор.

Марказий Осиё ўлкалари орасида KFC ва McDonalds фақат Қозоғистонда очилган.

Қозоғистонда "Kentucky Fried Chicken" 2012 йилда очилди.
Қозоғистонда "Kentucky Fried Chicken" 2012 йилда очилди.

Ўтган йили эса Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳрида Марказий Осиёдаги биринчи Mc Donalds ресторани очилганди.

Қозоғистонда биринчи Макдональдс очилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:19 0:00

Шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига тақдим этилган ҳаракатлар концепциясида Ўзбекистонга халқаро меҳмонхоналар тармоқлари брендлари, ресторанлар, кафе ва тез овқатланиш шохобчаларини франчайзинг шартномалари асосида таклиф қилиш таклифи илгари сурилди.

Концепция қабул қилингач, McDonalds, KFC, Burger King ва бошқа жаҳонга машҳур ресторанлар ва қаҳвахоналар тармоқлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида савдодан тушган маблағлардан франчайзинг хизматлари учун талаб этиладиган суммалар конвертация қилиб берилади.

XS
SM
MD
LG