Линклар

Ортиқча вазн муаммоларга олиб келиши яна бир бор тасдиқланди


Annals of Internal Medicine журналида чоп этилган изланиш натижаларига кўра, ошиқча вазн киши умрини қисқартиради. Бу натижа олимлар ўртасида кенг тарқалган қарашга мос келади. Аммо 2013 йилда озгина ошиқча вазн аслида умрни узайтиради, қабилидаги изланиш натижалари эълон қилинган эди.

Шу ўринда ўз-ўзидан ким ҳақ эканлиги ҳақида савол туғилади. Бу ерда изланиш услуби ва статистик таҳлил муҳим аҳамиятга эга.

Янги изланишга Бостон университети демографи Эндрю Стоукс етакчилик қилди. Стоукс бошчилигидаги гуруҳ вазни ошиқча бўлган шахсларнинг ўлиш хавфи 6 фоизга кўпроқ эканлигини аниқлади.

Бу натижалар фақатгина ошиқча вазнга эга шахсларга тегишлидир. Ўта семиз шахсларда диабет, юрак хасталиклари, айрим саратон турлари ва ҳатто эрта ўлимга чалиниш хавфи юқори эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Ошиқча вазнга эга шахс деб тана массаси индекси (ТМИ) 25-29,9 бўлган шахсларга айтилади. Ўта семиз одамлар индекси эса 30 ёки ундан юқоридир.

Стоукс ва унинг ҳамкасблари 50 ёшдан ўтган 225 мингдан ошиқ одам ҳақида маълумот тўплаган. Улар орасида 8-20 йилга чўзилган изланишларда иштирок этган шахслар ҳам бор.

Стоукс 16 йил давомида ҳар бир шахснинг 16 йил давомидаги максимум ТМИсини ўрганган.

Флегал ҳалиям ўз изланишлари тўғри эканлигига ишонади. У Стоукс ва унинг шерикларини одамлар ўз вазнлари ҳақида хотирадан эслаб айтган маълумотларга таянгани учун танқид қилди. Флегалга кўра, одатда аёллар ўз вазнини озроқ қилиб, эркаклар эса кўпроқ қилиб кўрсатади.

Стоуксга кўра, Флегалнинг изланиши касаллик вазнга кўрсатадиган таъсир билан вазннинг касалликка чалиниш хавфига бўлган таъсири ўртасидаги фарқни эътиборга олмагани учун у жиддий камчиликларга эга.

Стоукс кишилар соғлом вазнга эга бўлиш учун курашишлари кераклигини айтиб ўз сўзини якунлади.

XS
SM
MD
LG