Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:15

Samsung ширкати Galaxy S8 аппаратини эълон қилди


Бозор етакчилигини қўлдан бой берган Samsung ширкати Galaxy S8 смартфонини эълон қилди. Аввалроқ Samsung ёниб кетишга мойил бўлган Galaxy Note 7 смартфонини бозордан қайтариб олган эди.

Samsung ширкати Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатганидан кейин 5,5 миллиард доллар зарар кўрган эди.

Galaxy S8 смартфонининг икки версияси чоршанба куни Нью-Йоркда эълон қилинди. Мазкур аппарат 21 апрель куни Канада, Жанубий Корея ва АҚШда сотувга чиқарилади. Бир ҳафтадан кейин эса бошқа ҳудудларда сотувга чиқарилади.

Ширкат Galaxy S8 смартфони 2016 йил сотувга чиқарилган Galaxy Note 7 смартфонидан кўпроқ сотилишини кутмоқда.

Counterpoint изланиш ширкати ҳисобларига кўра, Samsung жорий йилда 53 миллион Galaxy S8 смартфонини сотиши мумкин.

АҚШда янги смартфоннинг кичикроқ версияси нархи тахминан 700 доллар, каттароғи нархи эса 840-850 доллар бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG