Линклар

17 мартда Ўзбекистон дохил собиқ Совет иттифоқи таркибидаги республикаларда СССРни сақлаб қолиш ҳақидаги референдум ўтказилганига 26 йил тўлди.

1990 йил ёзида Совет Иттифоқи таркибидаги аввал Болтиқбўйи республикалари, сўнгра бошқа республикалар, шу жумладан Ўзбекистон, миллий суверенитет ҳақидаги декларацияларни қабул қилишди.

Мазкур декларациялар асосида умумиттифоқ миқёсида қабул қилинган қарорлар устуворлиги ўз кучини йўқотди.

1991 йил 17 мартида Совет Иттифоқида илк ва ягона референдум ўтказилди.

Совет Иттифоқи ватандошлари олдига бир савол қўйилди: "Совет Иттифоқини сақлаб қолиш зарур, деб ҳисоблайсизми?".

Айни саволга Ўзбекистонликларнинг 93,7 фоизи "ҳа" дея жавоб берган.

Ўзбекистон суверенитети декларациясининг муаллифи, мухолифатдаги "Эрк" партиясининг котиби Отаназа Орипов OzodNazar рукнида чорак аср муқаддам юз берган тарихий воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

Профессор Отаназар Орипов ўз хотираларида бугун Ўзбекистоннинг тарих китобларида акс этган талқиндан ўзгача манзарани чизади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG