Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:09

Озарбайжон президенти рафиқасини вице-президент этиб тайинлади


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиевани Озарбайжоннинг биринчи вице-президенти этиб тайинлади.

Алиевнинг ўз рафиқасини мазкур лавозимга тайинлаш бўйича буйруғи президентнинг расмий сайтида 21 февраль куни пайдо бўлди.

Алиев нефть заҳираларига бой бўлган Озарбайжонга 2003 йилдан бери етакчилик қилиб келади. Ундан аввал эса мамлакатни отаси Ҳайдар Алиев бошқарган.

1993 йилда Озарбайжон президенти курсисига ўтирган Ҳайдар Алиев ўғлини президент этиб тайинлаганидан икки ой ўтиб вафот этган.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ҳамда Ғарб давлатлари ҳукуматлари Илҳом Алиевни мухолифатчилар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва журналистларни сиқувга олишда айблаб келади.

Озодлик радиосининг Озарбайжондаги журналисти Хадича Исмоилова молиявий жионоятларга қўл уришда айбдор топилиб, 2015-2016 йилларда 17 ой қамоқда қолди. Исмоилова ва уни қўлловчилар унинг қамалишини Алиев ва унинг яқинлари қўл урган коррупция ҳақида журналистик суриштирув олиб боргани учун сиёсий жазо ўлароқ баҳолашди.

XS
SM
MD
LG