Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:36

 Душанбе-Тошкент рейси амалга ошмагани сабаби изоҳланди


Тожикистон транспорт вазирлиги Ўзбекистон томони Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларнинг 20 февралга режалаштирилган биринчи рейсини қабул қилмаслик тўғрисидаги қарорини хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилгани тўғрисида баёнот берди.

Ўз навбатида Тошкент Тожикистоннинг “Сомон Эйр” компанияси 20 февралга режалаштирилган парвозни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаганини айтмоқда.

Бироқ “Ўзбекистан ҳаво йўллари” авиакомпанияси матбуот марказидан Озоди радиоси олган маълумотларга қараганда, эришилган келишувга биноан, “Сомон Эйр” компанияси мунтазам парвозларнинг биринчи рейси амалга оширилишидан бир неча кун олдин тегишли ҳужжатларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га жўнатиши лозим эди. Бироқ бу иш қилинмаган.

20 февралга режалаштирилган парвоз Душанбе билан Тошкент ўртасида мўлжалланган мунтазам қатнов доирасида “Сомон Эйр” компанияси амалга оширадиган биринчи рейс бўлиши, унда Душанбедан Тошкентга 26 йўловчи учиши керак эди.

“Сомон Эйр” компаниясининг Озоди радиосига билдиришича, ҳозирда компания раҳбарияти “Ўзбекистан ҳаво йўллари” авиакомпаниясидаги ҳамкасблари билан Душанбе-Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича парвозларни тезроқ бошлаб юбориш мақсадида баъзи бир ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Душанбе ва Тошкент орасидаги авиапарвозлар бундан 25 йил муқаддам - 1992 йилда, Тожикистонда бўлган фуқаролар уруши туфайли бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG