Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:36

Февраль ойидан пенсиялар 100 фоиз нақдда тўланади


Пенсияни нақдда олиш учун навбат.
Пенсияни нақдда олиш учун навбат.
Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Президент

Президент Мирзиёев 2 февраль куни Ўзбекистондаги барча пенсионерларга пенсияни февралдан бошлаб 100 фоиз нақд пулда тўлаш кўзда тутилган қарорни имзолади.

Жараëнда
Пенсионерлар почта бўлимларидан нақд пенсия ола бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарор имзолади.

Бундай қарор¸ расмий изоҳга кўра¸ президент виртуал қабулхонасига пенсия ва пластик карта тўловлари муаммолари бўйича аҳолидан тушган минглаб шикоятни қондириш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга берилган расмий шарҳда айтилишича, 2016 йилнинг 24 сентябридан бери президентнинг виртуал қабулхонасига пенсияларнинг ўз вақтида тўланмаслиги ва пластик картадан пул ечиб олиш билан боғлиқ муаммолар бўйича 7 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган.

Президент қарори ижроси юклатилган Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси ва почта хизмати ташкилотларига пенсияларнинг узлуксиз, тегишли ойнинг 27-санасидан кечиктирмай тўланишини таъминлашга доир қатъий топшириқ берилди.

Шунингдек¸ пенсияларнинг ўз вақтида тўланишига Бош прокурор, Бош вазир ўринбосари ва Марказий банк раисининг шахсан ўзи жавоб берадиган бўлди.

Озодликнинг бу қарор ижросини кузатишга қартилган суриштирувларидан¸ мамлакат бўйлаб пенсияларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш мақсадида¸ ҳокимият¸ солиқ ва банк мулозимларининг тадбиркорларни нақд пул топшириш борасида қаттиқ босимга олингани кўрилди.

Озодлик суҳбатлашган пойтахт ва вилоятлардаги пенсионерлар¸ пенсияни 100 фоиз нақдда тўлаш¸ узун навбат ва кутишлар билан бўлса ҳам бошланганини билдирмоқдалар.

Айни пайтда¸ 15 февраль куни президент давлат маслаҳатчилари 2 февраль кунги қарор ижросига тузатиш киритиб¸ пенсионерларга ўз пенсиясини нақд ëки нақдсиз олишни танлаш имконини бериш ҳақида махсус топшириқ берди.

2013 йилдан бошлаб очиқ кўзга кўрина бошлаган нақд пул тақчиллиги ортидан мамлакат бўйлаб пенсия ва иш ҳақларини қисман пластик картага ўтказиш жараëни бошланиб¸ секин-аста бу жараëн мажбурий тусга кирган эди.

2015 йил июнига келиб¸ Марказий банк нақд пул тақчиллигидан пенсияларни 100% пластик карточкага ўтказиш ҳақида топшириқ беришга мажбур бўлган эди.

Банк ходимлари¸ хокимият¸ солиқ ва бюджет ташкилотлари хизматчилари оммавий тарзда пенсионерлардан пенсияни 100 фоиз пластик картага ўтказишга розилик берувчи аризаларга мажбурий тарзда қўл қўйдиришга сафарбар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG