Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:51

АҚШ Сенатида Рекс Тиллерсоннинг Давлат котиблигига номзоди мухокама этилмоқда 


АҚШ Сенатининг ташқи ишлар қўмитасида Рекс Тиллерсоннинг Давлат котиблигига номзоди мухокама этилмоқда.

Муҳокамаларда Тиллерсондан унинг Россия билан бизнес алоқалари ҳамда нефт ширкатидаги активлари тақдири ҳақида сўралиши кутилмоқда.

1 январ куни Тиллерсон Exxon Mobil ширкати раҳбари лавозимини тарк этган эди.

Бундан аввал эса матбуотда Тиллерсоннинг қарийб ярим миллиард долларлик маблағларининг каттагина қисми шу нефт ширкатига ётқизилгани ҳақида маълумотлар эълон қилинган эди.

Агар Тиллерсон АҚШ Давлат котиби лавозимига тасдиқланса у манфаатлар тўқнашуви бўлмаслиги учун нефт ширкатидаги активларини сотиши, илмий-тадқиқот ҳамда жамоат ташкилотлари бошқарув кенгашларидаги ўрнини тарк этиши ва бу фаолиятидан кўриб келган 7 миллион долларлик бонусидан ҳам воз кечишига тўғри келади.

Сешанба куни Сенатда АҚШ Адлия вазирлигига номзоди кўрсатилган республикачи Жефф Сешнс сўроққа тутилган эди.

XS
SM
MD
LG