Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:51

Трамп Россия ўзига қарши компромат тўплагани ҳақидаги хабарларни “сохта” деб атади


АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия разведкаси гўёки унга қарши компромат тўплагани ҳақидаги хабарларни “сохта” деб атади. - Бу сиёсий ялмоғиз овидир, - деб ёзди Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Ўз навбатида Кремль ҳам Трампга қарши ҳеч қанақа компромат йўқлиги ҳақида баёнот берди.

Аввалроқ Си-Эн-Эн канали Россия махсус хизматлари тўплаган Трампни обрўсизлантирувчи материаллар АҚШ разведкаси тайёрлаган Россия киберҳужумларига доир ҳисоботининг махфий қисмида борлиги ҳақида хабар берганди.

Си-Эн-Эн каналидан ташқари Reuters, AP агентликлари ҳамда The New York Times рўзномаси ҳам АҚШ ҳукуматидаги манбага асосланиб бу ҳақда мақола босганди.

Шу хабарларга кўра, компроматларни Вашингтонга Британия разведкасининг собиқ ходими тақдим этган.

Бугун Доналд Трамп АҚШнинг сайланган президенти сифатида илк бор матбуот анжуманида чиқиш қилади.

XS
SM
MD
LG