Линклар

Ўзбекистон Италия ва Испанияга тиканак ғўраларини сотмоқда


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон ширкатлари 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ўтган йилга нисбатан 38, 3 фоизга кўпайтирди. Бу 818, 5 тонна маҳсулот деганидир.

Хабарларда айтилишича, экспорт қилинган маҳсулотлар орасида анитқа ва қизиқарли бўлганлари ҳам бор. Жумладан, Ўзбекистондан Италия ва Испанияга Capparis spinosa тиканагининг ғўралари ҳам экспорт қилинмоқда.

Айрим мутахасисларга кўра, Capparis spinosa тиканаги ғўраларини истеъмол қилиш Амир Темур даврларида бошланган. Аммо кейин бу тансиқ таом халқ орасида унутилган.

Capparis spinosa тиканаги ғўраларини хомлигида еб бўлмайди. Уларни сирка ва тузда пишириб, консерва қилинади. Тиканакнинг ғўраси қанча катта бўлса у шунча ширин тамли ҳамда қимматроқ бўлади. Тиканак ғўраларини Италия ва Испанияда гарнир ёки таомга там берувчи восита сифатида ишлатишади.

Хабарда айтилишича, 2016 йилда Ўзбекистондан 43 давлатга мева-сабзавот экспорт қилинган.

XS
SM
MD
LG