Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:32

Исроил ҳарбийси фаластинликни ўч олиш учун отиб ўлдиришда айбдор деб топилди (ВИДЕО)


Исроил аскари Элор Азария фаластинлик Абдул Фатох Шариф ўлимида айбдор, деб топилди.
Исроил аскари Элор Азария фаластинлик Абдул Фатох Шариф ўлимида айбдор, деб топилди.

Исроил аскари Элор Азария фаластинлик Абдул Фатох Шариф ўлимида айбдор, деб топилди. Исроил тарихидаги энг шов-шувли иш бўйича Тель-Авив трибунали мана шундай қарор чиқарди.

Ўтган йил мартида икки фаластинлик пичоқ билан Исроил аскарларига ҳамла қилган. Ҳужумчилардан бири Шариф яраланган, унинг шериги эса отиб ўлдирилган.

Сержант Азария воқеа жойига ҳарбий врач қаторида етиб келган ва ёрдам кўрсатиш ўрнига ярадор фаластинликни отиб ўлдирган. Бу воқеанинг видеоси интернет орқали тарқалиб кетган.

Исроил ҳарбийси фаластинликни ўлдирганликда айбдор деб топилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00

Адвокатлар Азария Шарифда ҳудкуш камари бўлиши мумкинлигидан ҳадиксираганини ва ўзини ҳимоя қилиб, уни отиб ўлдирганини айтмоқда. Бироқ суд Азария ярадор фаластинликни ҳарбийларга ҳужум қилгани учун ўч олиш мақсадида отиб ўлдирган, деган хулосага келди. Азарияга жазо чораси яқин кунларда эълон қилинади. У 20 йилгача қамалиши мумкин.

Прокурор Надав Вайсман ҳукм қонунлар асосида чиқарилганини айтар экан, “аммо бу кунни бахтли кун деб айта олмаймиз”, деди.

Азариянинг адвокатлари аппеляция аризаси ёзишларини билдирдилар.

Азария оиласи матбуот котиби: “Суд Исролининг барча ҳарбийлари елкасига пичоқ урди”, деб баёнот берди.

Суд биноси олдида Азария тарафдорлари ҳамда полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Азария томонидан отиб ўлдирилган Шарифнинг отаси эса суд ҳукмидан мамнун эканнии айтмоқда.

“Айблов ҳукми тўғри бўлди ва биз жазо чораси ҳам адолатли бўлишига ишонамиз”, деди Шарифнинг отаси.

Исроил мудофаа вазири эса жамоатчиликни барқарорликни сақлашга ва қанчалик оғир бўлмасин, суд қарорига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди.

XS
SM
MD
LG