Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:04

"Мирзиёев тиббиётга эътибор қаратмоқда, лекин бизнинг шифохона деворлари захлаб ётибди"

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Мирзиёев тиббиётга эътибор қаратмоқда, лекин бизнинг шифохона деворлари захлаб ётибди"

"Президент Мирзиёев тиббиётни ривожлантиришга катта эътибор қаратиб турган бир пайтда, мен Тўрақўрғон туман шифохонасида шароитлар нақадар хароблигининг гувоҳи бўлдим.

Болалар бўлимига киришингиз билан даҳшатли ҳид уради. Деворлар захлаб, қорайиб, пўпанак босиб кетган. Ҳидига чидаб бўлмайди. Тоза ҳаво умуман йўқ.

Афсус телефон орқали ҳидини жўнатиб бўлмайди. Тағин бу бино қурилганига кўп бўлмади".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Эскирган ўзбек сўми муомалада қолмоқда

Яна бир Озодлик муштарийси Ўзбекистонда бўлаётган айрим қизиқ ҳолатлардан бирининг фото тафсилотини юборди:

"Шу пулни инкасаторга атайлаб топширган эдим. Эртаси куни қопни олиб келди. Ичидан яна шу пул чиқди.

Нима учун эскирган пулни чиқариб ўзлари олишмайди".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Андижонда бўлган портлашда жабр кўрган ватандош Мирзиёевдан ёрдам сўрамоқда

"Мен Умиджон Асқаров. Сизлар билан боғланишимдан мақсад, Шавкат Мирзиёевга илтимосимни етказишингизни истар эдим.

Мен 2009 йилда Андижонда бўлган портлашда жабр кўрганман. Мен оилам кўмаги билан оёққа турдим. Бироқ, ҳозирда хорижда, Россияда ишлаяпман. Топган пулимни ҳеч нимага етказа олмаяпан. Оғир иш килиш мумкин эмас, енгил ишга эса яхши пул тўлашмаяпти. Ҳозирда, менинг уй-жойим йўқ. Ёрдам бера оладиган одамим ҳам йўқ.

Битта опам бор, ҳолос. Лекин у ҳам менга ёрдам берадиган ҳолатда эмас. Эри йўқ ва 2 нафар қизи бор. Портлашда жабр кўриб ётганимда, менга ваъда қилишган "ёрдам берамиз", деб. Бироқ, ҳеч қандай ёрдам бермади. Шунинг учун мен, Умиджон Аскаров, янги Президентимиз Шавкат Мирзёевдан ёрдам беришини сўрамоқдаман:

Ҳурматли Шавкат Мирзиёев, мени эшитаётган бўлсангиз, мен доим ҳокимиятдан ёрдам сўраганимда, менга ёрдам беришни ваъда қилишарди. Бироқ, ҳеч ёрдам сезмадим. Сўнг Россияга уй-жой қилиш учун пул топишга чиқиб кетдим. Бироқ, замонлар оғир. Менга оғир иш қилиш мумкин эмас. Ойлигим оиламнинг харажатидан ошмайди. Опамга мен ҳам ёрдам бераман. Мендан бошқа унга қарайдиган одам йўқ. Иккита қизи ҳам бор.

Менга иш ва уй-жой масаласида ёрдам бера олсангиз, сиздан шуни сўраган бўлар эдим. Уй олишга имкониятим йўқ. Шунинг чун иш бўлса, албатта уй оламан".

-----------------------------------------------------------------------

Юқоридаги хабар Озодлик радиосига фото ёки видеосиз юборилган.

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Москвадаги милиция ходими синглимга ўша ердаги туалетни тозалаттирди"

"Мен Москва вилоятида ишлайман. Барча ҳужжатларим қонуний. Kорхонамизда ҳар ҳафта ҳужжатни текшириб туради. Байрам куни кўчага айланишга чиққан эдик. Қайтишда йўлда милиция ушлаб текширди ва “базада текшириб кўрамиз, бўлимга борамиз” деб мошинасида олиб кетди.

Бўлимга бордик, аммо бизни текширганиям йўқ. "Бизага ёрдам керак, кўчани тозалаш керак" деб айтди. Мен кўнмадим ва баҳслашиб кетдим. "Тозалашни истамасаларинг, 3 соат ушлаб турамиз, базада текшириб кўрамиз 3 соат мобайнида" деб айтди ва чиқиб кетди. Бир оздан сўнг аёл милиция ходими келдида, синглимга "юр кетдик" деб олиб кетди.

У аёл синглимга ўша ердаги туалетни тозалатибди. Сўнгра, синглим йиғлаб келди. Жаҳлим чиқиб, бориб жанжал қилдим. Бизани яна 3 соат ушлаб, кейин қўйиб юборди.

Манга айтингчи, ҳужжат бўлган тақдирда ҳам шунақа қилиш мумкинми? Умумун уларнинг қонунида 3 соат ушлаб туриш мумкинлиги ёзилганми? Бу биринчи марта эмас. Бир ҳафта олдин ҳам шунақа баҳона билан олиб бориб, 3 соат ушлади. Айтингчи, қаерга мурожаат қилиш керак?"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Юқоридаги хабар Озодлик радиосига фото ёки видеосиз юборилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG