Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:56

Олти қудратли давлат Алеппода зудлик билан сулҳ тузишни талаб қилди


Дунёнинг олти етакчи давлати раҳбарлари Суриянинг Алеппо шаҳрида ўт очишни дарҳол тўхтатишни талаб қилиб, Россия ва эронни Башар Асад режимини қўллаб қувватлашда айблади.

Герммания, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Италия ва Канада давлат раҳбарларининг чоршанба куни Берлинда қилган баёнотида Алеппонинг шарқий қисми учун шошилинч тарзда гуманитар ёрдам кераклиги айтилган.

Улар Сурия ҳукуматидан Алеппо шаҳри учун БМТнинг тўрт босқичдан иборат инсонпарварлик ёрдами берилишига розилик беришга чақирди ва бунинг учун Россия ва Эрондан Асадга таъсир ўтказишни сўради.

Чоршанба куни суриялик исёнчилар зудлик билан беш кунлик сулҳ тузилишини, ватандошлар ва ярадорларни эвакуация қилишни сўраган эди.

Суриянинг миллий ярашув бўйича вазири Али Ҳайдар, ҳукумат кучларининг Алепподаги ҳаракатларини "стратегик ғалаба" деб атади.

Сўнгги ўн кунда ҳукумат кучлари исёнчиларни Россия авиацияси ёрдамида шарқий Алеппо ҳудудининг 75 фоизидан сиқиб чиқаргани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG