Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:01

Андижон "Холис" савдо марказидаги "Мобил Олами" дўкони ёниб кетди

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. *********************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ***********************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Андижон "Холис" Савдо Марказидаги "Мобил Олами" дўкони ёниб кетди (ФОТО)

Озодлик муштарийси Андижондаги "Холис" савдо марказида ёнғин чиққанини билдирди ва у жойдан олинган суратларни юборди:

"Андижон вилояти Андижон шаҳридаги "Холис" савдо марказида жойлашган Мобил Олами дўконида ёнғин чиқди".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Самарқанд шаҳрида биринчи трамвай йўли қурилмоқда

Озодлик муштарийси Самарқанд шаҳрида илк трамвай йўли қурилиш жараёнининг суратини юборди:

​-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Кичик Тагоб қишлоғининг​ мактаб ўқувчилари совуқдан синфларда касал бўлмоқда

"Бизда бир муаммо бор. Ўғлим Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Кичик Тагоб қишлоғининг 6-умумтаълим мактабида ўқийди.

Ушбу мактаб қишки мавсумга умуман тайёр эмас. Синфхоналар жуда совуқ. Шунингдек мактабда газ йўқ.

Ўғлим шу мактабга борар экан, доим йўталиб, касал бўлиб ётиб қолмоқда.

Қачон энди болалар учун мактаб ва боғчаларда маъқул шароитлар яратилади?"

​-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Нега газга бой юртимиз аҳолиси газсиз ўтириши керак?"

​"Сизга юборган ҳужжатда кўрсатилишича, бизнинг ҳудудда - Зафаробод тумани, "Писталикент" ШФЙ, "ОРАСТА" кўчасида газ энди умуман берилмас экан.

Менинг саволим, нимага шундай ривожланган республикамизда, яъни газга бой юртимизда, аҳоли газсиз ўтириш керак? Шу қарорни чиқарган мулозимлар ва ҳокимлар газсиз 1 кун ўтира оладими? Уларда ҳам боласи бордир, бизни тушуниши керак. Бунақа ёзма гап-сўздан кўра, аҳолига ёрдам кўрсата бошласа бўладику ахир.

Биз бу ерга 2011 йилда кўчиб келганмиз. У пайтда уйимизда газ жуда ҳам яхши ёнар эди. 2015 йилдан буён газ умуман йўқ. Нима қилсак бўлади? Ҳокимиятнинг айтишича, суюлтирилган газга ўтилган ҳудуд экан. Қишки мавсумда кўмир ва ўтин ёқилсин экан… Бу энди қанақасига бўлди? Кўмирнинг ўзи муаммо, ўтин учун даладан ўғирлик қилиш керак. Экология одамлари, ё фермернинг қўлига тушсак, биз ўғирликни қанақа қилиб тушунтирамиз?

Бу каби қарорни чиқарган одамнинг кимлигини билсам, мен уни шахсан уйимга таклиф этган бўлар эдим. Сиздан илтимос, ахир бу ерда ёш болалик оилалар, қариялар ва хаста одамлар борку. Шу олдинда янги келажак поғонасида турган эканмиз. Сайловларда соғ ва омон иштирок этиб, фарзандларимизни камчиликларсиз вояга етказайлик. Ҳурматли мулозимлар, илтимос, оддий халқнинг яшаш шароитига этиборингизни қаратинг!"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG