Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:52

Дунёда ҳайвонлар сони сўнгги 45 йил ичида 60 фоизга камайди


Дунёда сут эмизувчи, судралиб юрувчи ҳайвонлар, балиқ ва қушлар сони 1970 йилдан буён 60 фоизга камайган.

Бу ҳақда Жаҳон ёввойи табиат жамғармасининг чоршанба куни эълон қилган ҳисоботида қайд этилади.

Жамғарма фаоллари ҳайвонот оламидаги камайиш одамзод фаоллиги, жумладан атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши, овчилик ҳамда шаҳарларнинг кўпайиши билан боғлиқ эканини айтишмоқда.

Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси мутахассислари агар бу жараён давом этса ҳайвонот оламидаги камайиш 2020 йилга бориб 67 фоизни ташкил этиши мумкинлигини башорат қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG