Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:22

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режими юмшаши мумкин


Шоқосим Шоисломов
Шоқосим Шоисломов

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломовнинг айтишича, Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарияти икки мамлакат ўртасида виза режимини юмшатиш масаласини муҳокама қилишга келишиб олди. Собиқ президент Ислом Каримов вафоти ортидан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яхшиланаётгани аломатлари кўзга ташланмоқда. ​

25 октябрда Душанбе шаҳрида Тожикистон давлат муассасалари ва матбуот ходимлари билан йиғин ўтказган Шоҳислом Шоқосимовга кўра, ватандошларнинг чегарадан ўтиш тартибини, чегара олди ҳудудларида яшовчи аҳолининг борди-келдисини ва виза бериш тартибини енгиллаштириш масалалари кун тартибига қўйилган.

Элчи бу борадаги сўзлашувлар қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ҳақида маълумот бермади.

“Ҳозирча виза режимини тўла бекор қилиниши ҳақида гапиришга эрта. Балки Афғонистондан радикал гуруҳларнинг кириб келиши таҳдидининг олди олинганидан сўнг бу борада қарор қабул қилиш мумкин бўлади”, деб билдирди Шоқосим Шоисломов.

Шоҳислом Шоқосимов икки қўшни мамлакат алоқалари янги жараёнга кирганини маълум қилди. ​

"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Душанбега сафари ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ҳамкорликнинг муҳим масалаларини муҳокама этиши ортидан муносабатлар янада ривожланишига умид бор," деб айтди.

Шоҳислом Шоқосимов асосан яхши қўшничилик ришталари ҳақида гапириб, икки мамлакат ўртасида иқтисодий, маданий ва сиёсий алоқалар кенгайиши кераглигини таъкидлади.

Элчи йиғини Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг Тошкентдаги учрашувида қилган нутқини таништиришга бағишланган эса-да, Шоқосимов икки қўшни муносабатларига бағишланган саволларга ҳам жавоб берди.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти йиғини ўтган ҳафта Тошкентда бўлиб ўтганди.

Транспорт-коммуникация тизимлари, саноат ва савдоси Совет Иттифоқи даврида бир-бирига чамбарчас боғланган Ўзбекистон ва Тожикистоннинг айни соҳаларги алоқалари мустақиллик йилларида деярли барбод бўлди.

1990-йиллар бошида Тожикистондаги фуқаролар урушидан хавотирга тушган Ўзбекистон дастлаб ҳаво ва темир йўл алоқаларини бекор қилди.

Кейинроқ Тожикистон оша Фарғона водийсига тушган йўлдан фойдаланиш тўхтади.

Ўзбекистон Тожикистон ватандошларига виза тизими жорий этди ва чегара минтақаларини миналаштириб чиқди.

Аммо президент Ислом Каримов вафоти ортидан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яхшиланаётгани аломатлари кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистон делегацияси Тожикистон шимолида меҳмон бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:25 0:00

Икки ҳафта олдин ўзбекистонлик тадбиркорлар Тожикистон шимолидаги Суғд вилоятига ташриф буюриб, маҳаллий фаоллар билан мулоқот ўтказган ва ҳамкорликларни муҳокама қилган эди.

29 сентябрда Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, икки қўшни мамлакат ўртасида иқтисодий, ижтимоий, энергетика ва нақлиёт соҳаларида ҳамкорликни яхшилаш масалаларини муҳокама этганди.

XS
SM
MD
LG