Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:07

Интернет юзерлари Davra.uz фойдалангани учун пул тўламайдиган бўлади


Ўзбекистоннинг миллий Davra.uz ижтимоий тармоғи шу йилнинг апрель ойида ишга туширилган эди.
Ўзбекистоннинг миллий Davra.uz ижтимоий тармоғи шу йилнинг апрель ойида ишга туширилган эди.

Ўзбекистондаги UZINFOCOM Интернет технологияларини ривожлантириш маркази Davra.uz миллий ижтимоий тармоғига кўплаб одамни жалб этиш мақсадида мазкур тармоқ фойдаланувчилари учун интернетни бепул қилмоқчи. Апрель ойида ишга туширилган Davra.uz тармоғида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулонаси ҳам очилган​. Бу амал Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек интернет фойдаланувчисини ўзбек интернет маконида ушлаб туриш уриниши сифатида баҳоланмоқда.

Тошкентдаги UZINFOCOM маркази мулозимининг Озодликка айтишича, ҳозирда тармоққа кирувчилар учун бепул Интернетни йўлга қўйиш борасида мамлакатдаги уяли телефон операторлари билан сўзлашув олиб борилмоқда.

- Агар бу режа амалга ошса, Davra.uz фойдаланувчилари учун Интернет тарифлари бепул бўлади. Яъни Davra.uz тармоғида кун бўйи ўтириши мумкин, телефонидан пул кетмайди. Яъни фақат Davra.uz-га кирганда бепул бўлади, - деди UZINFOCOM Интернет технологияларини ривожлантириш марказининг исми сир қолишини истаган мулозими.

Лекин, ҳозирча режа босқичида бўлган бу режанинг амалга ошиш муддати эълон қилингани йўқ.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган йиғинда Davra.uz миллий ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сонини ошириш, унга кўпроқ ёшларни жалб этиш масаласи кўтарилган, UZINFOCOM марказига бу йўналишда махсус режа ишлаб чиқиш вазифаси топширилган эди.

- Ҳозир Davra.uz тармоғини ёшлар учун хавфсиз бўлган Ўзбекистоннинг етакчи миллий ижтимоий тармоғига айлантириш масаласи қўйиляпти, - деди UZINFOCOM маркази мулозими.

Айни пайтда Davra.uz тармоғида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулонаси ҳам очилган.

- Davra.uz орқали виртула қабулхонага қилинган барча мурожаатлар Ўзбекистон бош вазирига қилинган расмий мурожаат сифатида тан олинади. Бош вазирга мурожаат юборишнинг бошқа усулларидан фарқли, Davra.uz фойдаланувчилари ошкора ёки шахсий кўринишида мурожаат юборишлари мумкин. Ошкора мурожаатлар бевосита гуруҳ лентасида чоп этилади ва ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчилари кўришлари учун очиқ бўлади. Агар мурожаатингиз ва унинг натижаси Davra.uz ижтимоий тармоғида (пост сифатида) барча учун эркин муҳокамага тақдим этилишини истамасангиз у ҳолда гуруҳ маъмуриятига ўз мурожаатингизни бевосита юборишингиз мумкин, - деди UZINFOCOM мулозими.

Ўзбекистоннинг миллий Davra.uz ижтимоий тармоғи шу йилнинг апрель ойида ишга туширилган эди.

Ҳозирда тармоқнинг 8 мингдан зиёд фойдаланувчиси борлиги айтилади.

Тармоқ ҳали энди иш бошлаяпти. Ҳозирча фойдаланувчилар сони шунақа, - деди UZINFOCOM мулозими.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда Muloqot.uz, Myjob.uz, Ziyonet.uz каби ўнлаб миллий ижтимоий тармоқлар ташкил этилди.

Аммо улардан ҳеч бири интернет фойдаланувчилари орасида оммалашмади.

Ҳозир ҳам Ўзбекистонда асосан Facebook, Одноклассники каби ижтимоий тармоқлар оммабоп саналади.

Янги медиа соҳаси бўйича мутахассис Тўлқин Умаралиевнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати ўзбек интернет фойдаланувчисини ўзбек интернет маконида ушлаб туриш учун уларга қанча имтиёзлар яратмасин, Facebook ва Одноклассники каби ижтимоий тармоқларга муқобил тармоқ яратиши осон бўлмайди.

- Талабга яраша таклиф бўлса, одамларни ўзлари киради, ҳеч кимни мажбурлаш шарт эмас. Лекин, фақат ижтимоий тармоқ каби очиладиган бўлса бу хизматни келажаги йўқ. Ҳозир глобаллашув катта йирик тармоқларга маҳаллий ижтимоий тармоқлар бас келолмайди, - дейди Тўлқин Умаралиев.

Ўзбекистонда, расмий маълумотларга кўра, интернетдан фойдаланувчилар сони ўн миллиондан ошади.

Бироқ Интернет Ўзбекистонда махсус хизматларнинг қаттиқ назарати остидадир.

"Чегара Билмас Мухбирлар" ташкилоти Ўзбекистонни "интернет ашаддий душманлари" бўлган мамлакатлар қаторига киритган.

XS
SM
MD
LG