Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:51

Ўзбек делегацияси Қирғизистонга келди


Ўзбек ва қирғиз делегацияси раҳбарлари А.Икромов ва М.Абулғазиев Ўш шаҳри марказий майдонида, 2016 йил 26 октябри.
Ўзбек ва қирғиз делегацияси раҳбарлари А.Икромов ва М.Абулғазиев Ўш шаҳри марказий майдонида, 2016 йил 26 октябри.

26 октябрь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистондан бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигида 140 кишилик делегация ташриф буюрди. Ўзбек делегациясини Дўстлик чегара масканида Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметқалий Абулғазиев бошчилигидаги расмийлар кутиб олдилар.

Қирғиз делегацияси Дўстлик чегарасида ўзбекистонликларни кутмоқда.
Қирғиз делегацияси Дўстлик чегарасида ўзбекистонликларни кутмоқда.

Таркибига Ўзбекистон президенти девони, ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, бошқа расмийлар, тадбиркорлар, фермерлар, фан, дин, маданият ва санъат арбоблари, талабалар кирган Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказадилар.

Ўзбек делегацияси ичида таниқли қўшиқчи Озодбек Назарбеков ҳам бор.
Ўзбек делегацияси ичида таниқли қўшиқчи Озодбек Назарбеков ҳам бор.

Бу орада чоршанба куни Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилгани маълум бўлди. Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Ш. Мирзиёев ва А.Атамбаев икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилганлар.

Атамбаев Мирзиёевга Ўзбекистон раҳбарияти икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига, яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётгани учун миннатдорчилик билдириб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик ва хотиржамлик тилаган.

Ўш марказий майдонида ўзбекистонликлар учун ўтказилаётган концертдан лавҳа.
Ўш марказий майдонида ўзбекистонликлар учун ўтказилаётган концертдан лавҳа.

Ўзбек делегациясининг Қирғизистонга ташрифи муносабати билан Ўшда қатор маданий тадбирлар ўтказиш режаланган. Чунончи меҳмонлар келишлари билан уларга Ўш шаҳар марказий майдонида концерт берилган.

Шундан сўнг ўзбекистонлик меҳмонлар Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўш Давлат университети Медицина факультетини бориб кўрганлар.

Кейин меҳмонларга тушлик тортилди.

Ўзбек делегацияси Ўшдаги Бобур театри олдида.
Ўзбек делегацияси Ўшдаги Бобур театри олдида.

Тушликдан сўнг ўзбек делегацияси Ўшдаги Бобур номли ўзбек академик мусиқали театри томон йўл олди. Театр олдида меҳмонлар ўшликлар билан мулоқотда бўлдилар. Сўнгра улар Бобур театрига томошага таклиф этилдилар.

Ўзбек делегацияси Ўшдаги Бобур театрида.
Ўзбек делегацияси Ўшдаги Бобур театрида.

Театрдаги маданий тадбирдан сўнг ўзбек делегацияси Сулаймонтоғ сайрига чиқиб, тоғдаги ўлкашунослик музейини айланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари учрашуви якунида Андижон Давлат университети ва Ўш Давлат университети ўртасида меморандум имзоланди.

XS
SM
MD
LG