Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:38

Ўзбекистон "қора бозор"ида АҚШ доллари 7 минг сўмга чиқди


Сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистон қора бозорида АҚШ доллари 6400 сўмдан 6900 сўмга кўтарилган.

Тошкент шаҳрининг айрим бозорларида бир АҚШ доллари учун 7 минг сўм таклиф этилмоқда.

Маҳаллий экспертлар фикрича, Ўзбекистонда бензин нархи 35 фоизга ошгани АҚШ долларига нисбатан сўм қурбини заифлаштирган.

Бундан ташқари сўнгги кунларда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан ҳукумат белгилаган расмий курси ҳам тушиб кетди.

Шу ой бошида АҚШ долларининг расмий курси 3065 сўм бўлган бўлса бугун 3083 сўмни ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG