Ушбу мактубни Озодликка Telegram орқали чинозлик муштарий юборди. Унга кўра, Чиноз туманида қўлланаётган пахта сиёсати бир қатор ноҳақликларга сабаб бўлмоқда:
“Бугун 1 октябрь - Ўқитувчилар байрами. Бироқ, далаларда ўқитувчилардан бошқа ҳеч кимни кўрмаймиз. Иш кунларида эса тушликгача ишлаб, сўнг яна пахта теримига чиқарилмоқда.
Аксарият мактаб раҳбарлари пахта нормасини “бажартира олмагани учун” ИИБнинг маҳбусларни вақтинча сақлаш хоналарида эрталабгача ушлаб турилмоқда. Шунингдек, мактаб раҳбарлари ҳокимнинг “ширин сўзлари” ва калтагидан баҳраманд бўлаётганини таъкидлашмоқда.
Мактаб раҳбарлари ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи бўлса, барибир рад жавобини олишмоқда. Бу Мирзиёевнинг “қаттиқ-қўл” сиёсатими? Ёки ҳокимларнинг президентга ўзини “яхши” деб кўрсатиш ҳаракатларидир?
Нима бўлганда ҳам, аста секин СССР давридаги ҳолат қайтиб келаётганга ўхшамоқда”.