Самарқанд шаҳар марказий шифохонаси ходимлари пахта теримига мажбурий сафарбар қилинаётгани ва шунингдек, касалхонани таъмирлаш учун раҳбарият мажбурий пул йиғаётганидан шикоят қилди:
"Самарқанд шаҳар марказий шифохонаси бошлиғининг ўринбосари Рустам Абдуҳаликов бўлим мудирларига шифохонанинг фасадини таъмирлаш учун 500 минг сўмдан “йиғасан” деб топшириқ берди. Бироқ, бўлим мудирлари қаердан у пулни олади? Албатта оддий шифокорларга юклайди.
Шунингдек, шифокорларни мажбуран олий ўқув юртлари талабаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун пахта майдонига юбормоқда. Олий ўқув юртлари жойлашган қишлоқлардаги КВП (қишлоқ врачлик пункти) шифокорлари ҳам пахтада. Аммо бу шифокорларни у ерга юбориб, қайта алмаштирмаяпти, яъни кетган шифокорлар далада қолиб кетмоқда. 15-16 сентябрда кетганлар ҳали ҳам қайтиб келгани йўқ. Бу нима аҳвол ахир, биродарлар?
Энди эса пахта теримига тортмоқда. Эрталаб Самарқанд тиббиёт бирлашмаси олдида соат 6-да йиғилиш керак экан. “Ёки ўрнингга одам юборсанг бўлади” дейди раҳбарият. Хуллас, 20 кунга 100 доллар тўлаш керак экан. Пахта теримига “бормайман” деганларга “пахтадан сўнг ишдан бўшатаман” деб айтмоқда.